“Юнусобод” метро йўналишидаги ҳалокат юзасидан жиноий иш қўзғатилди

12:42 19 Декабрь 2019 Жамият
1800 0

Тошкент метрополитени Юнусобод йўналишининг янги қурилаётган қисмида юз берган ҳодиса юзасидан Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан ЖКнинг 257 (Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш) ва 258 (Тоғ-кон, қурилиш ёки портлатиш ишлари хавфсизлиги қоидаларини бузиш) моддалари билан жиноят иши қўзғатилди.

Бош прокуратура жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Ҳаёи Шамсутдиновнинг маълум қилишича, мазкур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Тошкент метрополитени Юнусобод йўлининг янги қурилаётган қисмида юз берган фавқулодда вазият оқибатида ҳалок бўлганлар сони 6 нафарга етгани хабар қилинганди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер