Юн Сук Ёл Жанубий Кореянинг навбатдаги президенти

00:39 10 Март 2022 Дунё
1384 0

Фото: AFP

Юн Сук Ёл Жанубий Кореянинг навбатдаги президенти этиб сайланди.

Президентликка яна бир номзод Ли Чже Мён ўз мағлубиятини тан олган ва Юн Сук Ёлни ғалаба билан табриклаган.

Юн Сук Ёл сайловда «Халқ кучи» консерватив сиёсий партияси, яъни Корея Республикасининг мухолиф партиясидан номзод сифатида иштирок этди. Ушбу партиянинг номи 2020 йилнинг 31 августигача «Келажак бирлашган партияси» бўлган.

Ли Чже Мён эса сайловда Корея Республикасининг «Демократик партияси»дан номзод сифатида қатнашди. Ушбу партия мамлакатдаги ҳукмрон партия ҳисобланади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер