Юксак эътироф янги марраларга ундайди

14:57 31 Август 2022 Жамият
702 0

Фото: Халқ сўзи

Мустақиллигимизнинг ўттиз бир йиллиги муносабати билан давлатимиз раҳбари фармонларига асосан Самарқанд вилоятидан ҳам бир гуруҳ фидойилар фахрий унвон, орден ва медаллар билан тақдирланди.

Вилоят ҳокимлигида ўтган тадбирда вилоят раҳбари Э. Турдимов юрт тараққиёти ва халқимиз турмуш фаровонлигига, ёш авлод таълим-тарбиясига муносиб ҳисса қўшиб келаётган ҳамюртларимизни яна бир бор юксак мукофотлар билан табриклаб, унвон, орден ва медалларни ўз эгаларига тантанали равишда топширди.

— Мураббийлик фаолиятим давомида ўндан зиёд жаҳон чемпионати совриндорлари, 20 нафардан ортиқ Осиё чемпионлари ҳамда 20 нафар халқаро тоифадаги спорт устасини тайёрладим, — дейди Самарқанд шаҳридаги 2-БЎСМ мураббийси, «Жасорат» медали соҳиби Юсуф Қодиров. — Мана шу меҳнатларим самараси ўлароқ, Президентимиз томонидан «Жасорат» медали билан тақдирландим. Ушбу эътироф менга жуда катта куч бағишлайди. Бу медаль нафақат меники, балки оила аъзоларим, дўстларим ва шогирдларимники ҳам. Кейинги фаолиятимда шогирдларим билан бунданда юқори ютуқларга эришиб, юртимиз байроғини баланд кўтариш учун ҳаракат қиламиз.

Тадбирда, шунингдек, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, вилоят фаоллари, давлат идоралари ва жамоат ташкилотлари вакилларига «Маҳалла ифтихори» кўкрак нишони топширилди.

Абдулазиз Йўлдошев, «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер