Юк машинаси мотам маросимида қатнашаётганларни босиб кетди. Қурбонлар кўп

14:47 20 Ноябрь 2020 Дунё
1144 0

Хитойнинг Хеньан провинциясида юк машинаси мотам маросимида иштирок этаётганларни босиб кетган. Оқибатда 9 киши ҳаётдан кўз юмди, 4 киши жароҳатланди. Бу ҳақда ХХР жамоатчилик хавфсизлиги вазирлиги транспорт бошқармаси маълумотига таяниб ТАСС хабар берди.

Воқеа Синьян шаҳрида кеча рўй берган. Жароҳатланганларнинг барчаси шифохонага юборилган.

Ҳодиса жойида маҳаллий ҳуқуқ-тартибот органлари вакиллари иш олиб боряпти. Тергов жараёнлари бошланган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер