Сурхондарёдаги мудҳиш автоҳалокатда 7 киши ҳалок бўлди
5 июль куни Сурхондарё вилоятининг Бойсун туманида мудҳиш йўл-транспорт ҳодисаси қайд қилинди. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Қайд қилинишича, Шўрчи туманида яшовчи 58-сонли ўрта мактаб ўқитувчиси М.Қ. бошқарувидаги “Нексия” русумли автомашинасини “Дарбанд-Бойсун-Шўрчи-Элбаён” йўлининг 55-км.да ҳайдаб кетаётиб қарама-қарши томондан ҳаракатланиб келаётган Оқкамар маҳалласида яшовчи Й.А. бошқарувидаги “Нексия” русумли автомашина билан тўқнашув содир этган.
Натижада иккала“Нексия” автомашинасининг ҳайдовчилари ва 1 нафар йўловчи Ш.Х.лар жароҳат олиб касалхонага ётқизилган.
Шунингдек, автомашиналарда бўлган қолган 7 нафар йўловчилар эса жароҳат олиб воқеа жойида вафот этган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг