Ёзёвонда Ёшлар боғи очилди

14:25 22 Август 2022 Жамият
648 0

Фото: Халқ сўзи

Фарғона вилояти Ёзёвон туманидаги «Хонобод» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида ҳашар йўли билан Ёшлар боғи ташкил этилди.

Ёзёвон туман ҳокимлиги ташаббуси билан бошланган хайрли ишга 500 миллион сўм миқдорида маблағ жалб қилиниб, салкам бир гектар майдондан иборат ушбу боғда турфа дарахт ниҳоллари, анвойи гуллар ўтқазилди, фаввора, амфитеатр, Вооk-cafe, спорт майдони барпо этилди.

Мамлакатимиз мустақиллигининг 31 йиллиги арафасида Ёшлар боғининг фойдаланишга топширилиши муносабати билан ўтказилган тадбир ёзёвонлик 31 нафар кичкинтойнинг суннат тўйига уланиб кетди.

Нуронийлар, ёшлар, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этган тантанада файзли дастурхон ёзилди. Тўй болаларга китоблар, велосипед, ўйинчоқ ва ширинликлар совға қилинди. Таниқли санъаткорлар иштирокидаги концерт дастури барчага янада хуш кайфият бахш этди.

Ботир Мадиёров, «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер