Ёшларнинг бўш вақти — ёшлар етакчисининг иш вақти
Самарқанд вилояти Пайариқ туманидаги «Истиқлол» маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи ёшлар ўртасида «Ёшлар овози» кўрик-танловининг маҳалла босқичи бўлиб ўтди.
Танлов давомида ёш ўғил-қизлар ўртасида «Заковат» интеллектуал ўйини, футбол, стол тенниси ва шахмат бўйича мусобақалар ҳам ташкил этилди.

Туманнинг Истиқлол маҳалласи ёшлар етакчиси Отамурод
Тадбирда Пайариқ туман ҳокими Зафар Эргашев ҳам қатнашиб, ташкил этилаётган мазкур тадбирнинг мазмун-моҳияти ҳақида тўхталди. Шунингдек, мусобақаларда иштирок этаётган барча ёшларга омад тилади.

— Спорт билан машғул ёшлардан ҳеч қачон ёмонлик чиқмайди, — дейди Истиқлол маҳалласи ёшлар етакчиси Отамурод

Танлов ҳамда беллашувлар якунида ғолиб ва совриндорларга эсдалик совғалари топширилди.
«Халқ сўзи».
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг