Ёшларимиз ихтиро қилган “ақлли” техникалар

Электрон мосламалар, турли юмушларни бажаришга қодир роботлар...
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши томонидан “Robokidz” робототехника мактаби ҳамкорлигида ўтказилган “Robo challenge — 2018” танловида қатнашган борки, ушбу манзарани кўриб, келажак ҳақидаги тасаввурлари янада бойиди. Айниқса, уларнинг ихтирочилари ўзимизнинг ёшлар экани барчанинг кўксини ғурурга тўлдирди.
Тадбирда таъкидланганидек, илк бор ташкил этилган мазкур танловдан кўзланган мақсад болаларнинг замонавий ахборот-коммуникация технологиялари, инновациялар, спорт ва таълим робототехникасига бўлган қизиқишини янада ошириш, техник ижодкорлигини рағбатлантиришдан иборатдир.
Танловда мактабларнинг ўзида сараланган ва якуний босқичга тавсия этилган 10 ёшдан 14 ёшгача бўлган икки кишидан иборат 25 жамоа қатнашди. Ҳакамлар ҳайъати ўғил-қизлар томонидан ишлаб чиқилган роботлар, уларнинг ташқи кўриниши, рангининг ўзига хослиги, хусусиятини баҳолади. Жараёнда техникаларнинг компьютер орқали бошқарилишига алоҳида эътибор қаратилди.
Fолибларга диплом ва эсдалик совғалар топширилди.
Дилшод КАРИМОВ.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг