Ёшлар сиёсати ва спорт вазири Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш бош котиби билан учрашди
Ёшлар сиёсати соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш, Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашга аъзо ва кузатувчи мамлакатлар ёшлари ўртасида ўзаро дўстлик алоқаларини мустаҳкамлаш мақсадида Самарқанд шаҳрида ёшлар кенгашининг VI йиғилиши, Ёш лидерлар форуми доирасида Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазири Адҳам Икрамов ташкилот бош котиби Қайрат Сарибай билан учрашув ўтказди.
Самимий ва дўстона руҳда бўлиб ўтган учрашувда давлат органлари ва жамоат ташкилотларининг ёшлар билан ишлаш бўйича муштараклигини ошириш, йигит-қизлар ўртасида умумий инсонпарварлик интилишлари ва муаммоларни ҳал этишга доир ёндашувларни шакллантириш форумнинг асосий йўналишларидан эканлиги, умумий саъй-ҳаракатлар, шериклик ва ишончни мустаҳкамлаш орқали эзгу мақсад — мамлакатларимиз тинчлиги, барқарорлиги ва фаровонлигини таъминлашга эришиш мумкинлиги алоҳида таъкидланди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг