Ёш менталчилар беллашуви

11:10 28 Сентябр 2021 Жамият
304 0

Фото: "Халқ сўзи"

Жиззах вилоятида нодавлат мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчилари учун ментал арифметика бўйича мусобақалар ташкил этилмоқда.

— Ўсиб келаётган ёш авлод вакилларининг интеллектини ошириш мақсадида Жиззах шаҳридаги нодавлат мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчилари учун ментал арифметика бўйича мусобақалар ташкил этяпмиз, — дейди Жиззах вилоят мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи Феруза Солиева. — Унда тарбияланувчиларнинг ҳисоб-китоб амалларини тезкорлик ва зукколик билан бажаришлари, соннинг квадрат ва куб даражасини ҳисоблаш бўйича амалларни бажаришига алоҳида эътибор берилмоқда.

Мусобақада диққатни жамлаш, тасвирий хотира, ижодий фикрлаш, тинглаш ва кузатувчанлик, тасаввур қилиш, мантиқ ва аналитик фикрлаш каби йўналишлар бўйича ғолиблар аниқланиб, ташкилотчилар томонидан рағбатлантирилди.

Толибжон Эргашев, “Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер