Ёмғир ва шамол сабаб 66 минг ортиқ истеъмолчи электр таъминотидан вақтинчалик узилди
Республика ҳудудида кузатилаётганг ноқулай об-ҳаво шароити сабаб бир қатор ҳудудларда электр энергияси таъминоти узилган. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, кучли ёмғир ва шамол оқибатида Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Самарқанд, Қашқадарё, Бухоро ва Тошкент вилоятларидаги 66 минг 750 та истеъмолчи ҳамда кичик ишлаб чиқариш саноат корхоналари электр таъминотидан вақтинчалик узилган.
Ҳозирги вақтда мураккаб об-ҳаво шароитига қарамасдан, махсус бригадалар томонидан барча носозликлар бартараф этилмоқда.
«Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз», дейилади вазирлик хабарида.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг