Ясминадан навбатдаги Гран-при
Беларусда ўтказилган “Славянский базар-Витебск — 2024” фестивалида Гран-при соҳибаси бўлган Тошкент шаҳар 1-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчиси Ясмина Ҳусниддинова яна бир бор халқаро саҳнада юртимиз шаънини юксак поғоналарга олиб чиқди.
Ясмина Ҳусниддинова Италияда ўтказилган нуфузли “Sanremo Junior” халқаро танловида қатнашиб, дунёнинг 25 та давлат вакиллари ўртасида Гран-при мукофотини қўлга киритди!
Эслатиб ўтамиз, Ясмина президентимиз ташаббуси билан ташкил этилган “Ёшлар овози — Bo‘zatov FEST” республика танловининг 2024-йилги ғолиби ҳам бўлган эди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг