Япониянинг «Sansho» компанияси Фарғонада чиқиндини қайта ишлаш корхонаси лойиҳасини амалга оширади
Бу ҳақида Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров Япониянинг «Sansho» компанияси президенти Аказава Масаки билан ўтказилган учрашув давомида маълум қилинди.
Учрашувда Япония компанияси томонидан Фарғонада икки босқичда ташкил этилиши режалаштирилаётган чиқиндини қайта ишлаш корхонаси лойиҳасини амалга ошириш жараёнлари муҳокама қилиниб, унда соҳа вакиллари билан бирга Фарғона вилояти Экология бошқармаси бошлиғи Бахромжон Жуманов ҳам иштирок этди.
Таъкидланишича, қиймати 10 млн АҚШ доллари бўлган ушбу лойиҳа Фарғона туманининг Саткак қишлоғи яқинида жойлашган марказий чиқиндихона ҳудудида амалга оширилади.
Япония компанияси инвестицияси ҳисобига амалга ошириладиган, қиймати 10 млн АҚШ доллари бўлган мазкур лойиҳанинг 3 млн долларлик биринчи босқичида Экошаҳар ва унинг атрофидаги ҳудудлардаги чиқиндиларни ажратиш ва қайта ишлаш бўйича Япония технологиясига асосланган экологик тоза корхонасини ташкил этиш кўзда тутилаётган бўлса, иккинчи босқичда чиқиндиларнинг қайта ишлаш мумкин бўлмаган қисмини ёқиш орқали электр энергия ишлаб чиқаришга асосланган корхона барпо этиш режалаштирилган.
Лойиҳанинг биринчи босқичи жорий йилнинг сентябрь ойига қадар ишга туширилиши кўзда тутилган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг