Японияда Pfizer вакцинасининг ҳар олтинчи дозаси ташлаб юборилади

10:56 17 Февраль 2021 Дунё
825 0

Япониялик шифокорлар Pfizer фармацевтика компанияси вакцинасининг ҳар олтинчи дозасини ташлаб юборишади. Бунга дори сақланадиган идиш сабаб бўлмоқда. Буни Токиодаги матбуот анжуманида Вазирлар Маҳкамаси Бош котиби Кацунобу Като маълум қилди. 

Катонинг сўзларига кўра, шиша идишдан препаратни олиш учун махсус шприц керак. Оддий шприц идишдаги олти доза вакцинадан атиги бештасини чиқара олади. Дорининг қолган қисмини ташлаб юборишга тўғри келади.

«Биз махсус шприцларни кўпроқ олишга ҳаракат қилмоқдамиз», деб ишонтирди сиёсатчи. Изоҳланишича, уларни олиш осон эмас. Шу сабабли эмлаш тахминан беш ой ичида режалаштирилган даражага етади. Шунингдек, 12 миллионга яқин киши эмлашнинг биринчи тўлқинида вакцина ололмайди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер