Японияда 100 ёшдан ошганлар сони 80 мингдан ошди

23:21 15 Сентябр 2020 Дунё
1047 0

Японияда 100 ёшдан ошган фуқаролар сони 80 мингдан ошди.

Бу ҳақда мамлакат Соғлиқни сақлаш, меҳнат ва фаровонлик вазирлиги хабар берди.

Маълумотларга кўра, биргина ўтган йилнинг ўзида уларнинг сони 9.176 кишига кўпайган Японияда бугунги кунда 100 ёшдан ошган 80.450 киши яшамоқда.

Таъкидланишича, ушбу статистиканинг 88 фоизини аёллар ташкил этади (70.975 киши). Япониядаги энг кекса аёл 117 ёшда бўлиб, Фукуока префектурасида яшайди. 110 ёшдаги энг кекса эркак эса Нара префектурасида истиқомат қилади.

Қайд этилишича, ўтган йили мамлакат бўйлаб 100 ёшдан ошган япон аҳолисининг сони биринчи марта 70 мингдан ортиқни қайд этган. 

Аммо шунинг билан бирга, мутахассисларнинг тахминларига кўра, агар ҳозирги демографик муаммолар давом этса, 2053 йилга келиб Япония аҳолиси ҳозирги 127 миллион кишидан 100 миллионга, 2065 йилга келиб эса 88 миллион кишига камаяди. 

Бундан ташқари, аҳолининг 38 фоизини 60 ёшдан катта бўлган аҳоли ташкил этади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер