Япония Украинага 100 миллион доллардан ортиқ молиявий ёрдам ажратади
Иллюстратив фото
Украина бош вазири Денис Шмигал Япония ҳукумати Украинага тахминан 102 миллион доллар миқдорида ёрдам беришини айтди.
Сиёсатчининг сўзларига кўра, бу маблағлар мамлакат ва халқнинг зарур эҳтиёжларини молиялаштиришга йўналтирилади. Шмигалнинг таъкидлашича, Украина барча даражадаги ва ёрдам беришга қодир ҳар бир киши билан музокаралар олиб бормоқда.
Маълумки, 24 февраль куни Россия президенти Владимир Путин ЛХР ва ДХР раҳбарларининг ёрдам сўровига жавобан Донбассни ҳимоя қилиш учун «махсус ҳарбий операция» бошлади. Шундан сўнг Россия ҳарбий кучлари Украина ҳудудига киритилди.
Бунга жавобан Украина Россия билан дипломатик алоқаларини узди. Кўплаб давлатлар Россияга, жумладан, Европа Иттифоқи мамлакатлари, АҚШ Россия президенти Владимир Путин, ташқи ишлар вазири Сергей Лавров каби бир қатор расмийлар, шунингдек, тадбиркорлар ва журналистларга қарши санкциялар киритди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг