Япония Бош вазири касалхонага тушди

19:52 17 Август 2020 Дунё
1184 0

Архив сурат

Япония бош вазири Синдзо Абэ тиббий кўрикдан ўтиш учун касалхонага ётқизилди. Бу ҳақда Япониянинг “NHK​” телекнали хабар бермоқда. Аввалроқ, Япония Бош вазирининг пандемия даврида ҳаддан ташқари кўп ишлаганлиги боис чарчагани маълум қилганди.

«Ҳукумат раҳбари душанба куни кечқурун Кэйо​ университети касалхонасида текширувдан ўтганидан сўнг уйига қайтишни режалаштирмоқда», дея таъкидламоқда вазиятдан яхши бўлган манба.

Тиббий кўрикдан ўтишнинг сабаби эса ҳозирча номаълум. Япония оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, бу режалаштирилган тиббий кўрик бўлиб, бундан ташвишга тушишга ҳожат йўқ.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер