Январь-февраль ойларида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 11,6 млрд долларни ташкил этди

12:11 07 Апрель 2026 Иқтисодиёт
247 0

2026 йилнинг январь февраль ойларида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 11,6 млрд АҚШ долларини ташкил этган. Бу ҳақида Миллий статистика қўмитаси маълумот берди.

Мазкур даврда Ўзбекистон ташқи савдо айланмасидаги энг катта улуш Хитой ҳиссасига тўғри келиб, 3,2 млрд долларни ташкил этган. Ундан кейинги ўринда Россия 2,1 млрд доллар кўрсаткич билан иккинчи ўринда, 837,5 млн доллар айланма билан Қозоғистон кучли учликдан ўрин олган.

Шунингдек, шу йилнинг январь февраль ойларида Туркия билан 413,8 млн, Корея Республикаси билан 313,1 млн, Афғонистон билан 298,4 млн, Франция билан 261,0 млн, Германия билан 208,1 млн, Ҳиндистон билан 196,9 млн ҳамда БАА билан 196,6 млн долларлик ташқи савдо амалга оширилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер