Янгиободда ҳоким ва ёшлар учрашди

17:56 24 Ноябрь 2020 Жамият
804 0

Жиззах вилояти Янгиобод тумани хокимлиги биносида «Ҳоким ва ёшлар» учрашуви ўтказилди.

Дастлаб туман ҳокими туманда ёшларга оид давлат сиёсати асосида навқирон авлоднинг замонавий билим олиши, спорт ва бошқа йўналишларда истеъдодини намоён этиши, жамиятда муносиб ўрин топиши йўлида амалга оширилаётган ишлар, уларнинг самаралари ва бугунги кунда қад ростлаётган қўшма корхоналар ва унда ёшларимиз бандлигининг таъминланаётганлиги ҳамда келгусидаги режалар ҳақида қисқача тўхталди.

Очиқ мулоқот руҳида кечган учрашувда ёшларимиз ўзларини қизиқтирган масалалар, ташвишга солаётган муаммолари юзасидан туман ҳокимига тўғридан-тўғри мурожаат қилиб, саволларига амалий жавоблар олишди.

Учрашувда ёшлар томонидан билдирилган барча 36 та мурожаат тингланди. Кўпчилиги шу ернинг ўзида ҳал этилди ва баъзиларига белгиланган муддат билан масъуллар бириктирилиб, ижроси туман ҳокимлиги ва Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими томонидан назоратга олинди. 

Юқорида кўрсатилган муаммо ва таклифларни атрофлича ўрганиб чиқиб, туман ҳокими тегишли ташкилот раҳбарларига кўрсатмалар берди. Зеро, мана шундай учрашувлар орқали ёшлар манфаатини таъминлаш билан, эртанги ёруғ кунга замин яратилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер