Янгийўлда табиатга 1 млрд сўмдан зиёд зарар етказилди

12:07 08 Апрель 2026 Жамият
189 0

Янгийўл шаҳрида 121 туп дарахт ноқонуний равишда қўпориб ташланиши оқибатида табиатга 1 млрд сўмдан зиёд зарар етказилди. Бу ҳадқа Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси хабар берди.

Маълум қилинишича, Тошкент вилояти Экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармаси (Экополиция) ходимлари томонидан Янгийўл шаҳрида навбатдаги рейд тадбири ўтказилган. Рейд давомида Янгийўл шаҳри Лаззат «МФЙ»да С.Б. МЧЖ томонидан ҳудуддаги жами 121 туп дарахт ноқонуний равишда кесилганлиги ҳамда махсус техника ёрдамида қўпориб ташланганлиги аниқланган.

Ҳуқуқбузарлик натижасида, Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 августдаги 464-сонли қарорига асосан, ўсимлик дунёсига 1 млрд 67 миллион 574 минг 400 сўм миқдорида зарар етказилганлиги маълум бўлган.

Билдирилишича, ҳозирда ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш учун тўпланган ҳужжатлар Тошкент вилояти прокуратурасига юборилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер