Янгиҳаёт туманида маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш ва таълим сифатини ошириш бўйича амалга оширилаётган ишлар ўрганилди
Сенатнинг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси аъзоси Гулнора Маруфова Янгиҳаёт тумани Кенгаши депутатлари билан биргаликда ҳудудда жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва «Хавфсиз маҳалла» концепциясини жорий этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишди.
Ташриф давомида идоралараро мувофиқлаштириш штаб фаолияти кўздан кечирилди. Туман ҳудудида хавфсиз муҳитни таъминлаш, муаммоларни манзилли ҳал этиш ва профилактика ишларини тизимли ташкил қилиш бўйича йўлга қўйилган механизмлар юзасидан ахборот берилди.
Шунингдек, сенатор тумандаги 332-сонли умумтаълим мактаби фаолияти билан ҳам танишди. Мазкур таълим муассасасида амалга оширилаётган «Тошкент тажрибаси» лойиҳаси доирасида яратилган шароитлар, ихтисослаштирилган синфлардаги ўқув жараёнлари ва қўшимча имкониятлар кўриб чиқилди.
Лойиҳа асосида мактабда иқтидорли ўқувчилар саралаб олиниб, уларга ихтисослашган йўналишлар бўйича чуқурлаштирилган машғулотлар ташкил этилган.
Мактаб қошида ташкил этилган «Junior Robotics» тўгараги фаолиятига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Замонавий ускуналар билан жиҳозланган робототехника хонасида ўқувчилар учун назарий ва амалий машғулотлар ўтказилмоқда.
Ташриф давомида маҳалла фаоллари, ота-оналар ва мактаб педагогик жамоаси билан учрашув ўтказилиб, ҳудудда амалга оширилаётган ишлар, аҳолини қийнаётган масалалар ҳамда таълим сифатини янада ошириш бўйича таклиф ва мулоҳазалар муҳокама қилинди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Умумий мукофот жамғармаси 700 минг евро бўлган шахмат турнири якунланди
- Ўзбекистонда стейблкоинлардан тўлов воситаси сифатида фойдаланиш мумкин бўлади
- Шавкат Мирзиёев маданият ва туризм соҳасида амалга оширилаётган ишлар ва янги лойиҳалар тақдимоти билан танишди
- Президент уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси ходимларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- Эрон мамлакат раҳбариятининг ўлдирилиши учун АҚШ ва Исроилни жавобгарликка тортмоқчи
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг