Янгиҳаёт туманида аёл 8 ойлик фарзандини 10 минг долларга сотаётган вақтида ушланди

15:03 24 Март 2021 Жамият
1041 0

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янгиҳаёт туман бўлими томонидан ДХХнинг Тошкент шаҳар бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Н.Ж. (аёл) фуқаро Н.га 2020 йил июль ойида туғилган ўғил фарзандини 10 000 АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Н.Ж.га нисбатан Жиноят кодексининг 135-моддаси (одам савдоси) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер