Янги Зеландияда депутат галстук тақмагани учун мажлисдан чиқариб юборилди. Жанжал умуммиллий тус олди

15:43 10 Февраль 2021 Дунё
1331 0

Янги Зеландия парламенти аъзоси депутат Равири Вайтати галстук тақмагани учун мажлисдан чиқариб юборилди. 

Маҳаллий маори аҳолиси вакили мажлисда маърузачи Тревор Маллардга савол беришга уринган, аммо маърузачи фақат галстук таққан парламент аъзолари савол бериши мумкинлигини маълум қилади. Бу жанжал кўтарилишига сабаб бўлган. 

Шундан сўнг, депутат мажлисдан қувиб чиқарилган. Бу парламентда озчиликни ташкил қилган миллий вакилларнинг қаттиқ ғазабини келтирди.

Вайтити депутати, бўйнига галстук ўрнига маори қабиласининг анъанавий безакларини таққан эди. Жанжал умуммиллий тус олди. Янги Зеландия парламенти раҳбарияти Малларднинг маҳаллий аҳолиси анъаналарига ҳурматсизликда айбламоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер