Янги пиллачилик корхонаси иш бошлади

11:51 10 Июнь 2020 Иқтисодиёт
1512 0

Элликқалъа туманида сифатли ипак қурти уруғи тайёрлашга ихтисослаштирилган «ВEСТ СИЛК ВОРМ СEЕД ПРО» масъулияти чекланган жамияти ташкил этилди. Хитой технологиясига асосланган мазкур корхона йилига 12 минг қути пилла уруғи ишлаб чиқариш имкониятига эга.

— Айтиш жоизки, мавжуд маҳаллий ипак қурти ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг технологиялари ҳам жисмонан, ҳам маънан эскирган,-дейди корхона раҳбари Бахт Сапаев. —Уларда тайёрланган ипак қурти уруғи кўп йиллардан буён битта авлодга тегишли бўлгани, наслли дурагай навлар яратишда изланишлар олиб борилмагани сифатга ҳам, ҳосилдорликка ҳам салбий таъсир қиларди. Бизнинг янги лойиҳамиз ана шу муаммоларни бартараф этиш мақсадида амалга оширилди.

Корхонада айни пайтда 50 киши доимий, 150 нафари мавсумий ишчи сифатида меҳнат қилмоқда. Улар қисқа фурсатда хитойлик мутахассислар томонидан пилла уруғи тайёрлаш технологиясини мукаммал ўзлаштиришди.

Ҳидоят АҲМEДОВ,
"Халқ сўзи"

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер