Янги ўқув йилидан чет тили ўқитувчиларини ишга қабул қилишда Б2 даража талаб қилинади

13:56 02 Январь 2024 Жамият
1322 0

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 19 майдаги “Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштиришни самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 312-сонли Қарори қабул қилинган.

Мазкур Қарорнинг 9-бандига мувофиқ, 2022/2023-ўқув йилидан бошлаб, давлат таълим муассасаларининг хорижий тиллар ўқитувчилари лавозимларига ишга янги қабул қилинаётган талабгор камида Б2 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро сертификатга эга бўлиши лозимлиги белгиланган.

Ўтган йили мактабларда хорижий тилларни ўқитиш жараёнининг давомийлигини таъминлаш, ўқитувчиларга имконият яратиш мақсадида Б2 даражадаги миллий ёки халқаро сертификатга эга бўлмаган чет тили фани ўқитувчиларини ишга қабул қилинмаслик хусусидаги талаб 2023/2024-ўқув йилидан кучга кириши белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 19.05.2021 йилдаги ПҚ-5117-сонли Қарорида 15 та миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро тан олинган сертификатга эга хорижий тиллар (инглиз, француз, немис, испан, итальян, араб, хитой, япон, корейс, турк, форс, пушту, дари, урду, ҳинд тиллари) хорижий тил сифатида кўрсатилган.

Шунга кўра, 2023/2024-ўқув йилидан бошлаб янги ишга кираётган хорижий тиллар ўқитувчиларидан Б2 даражадаги сертификат талаб этилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер