Янги нормалар тадбиркорларнинг экспорт фаолиятини қўшимча қўллаб-қувватлашга қаратилган

13:14 04 Май 2023 Сиёсат
548 0

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлисида «Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қўшимча ва ўзгартиш киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда муҳокама қилинди.

Таклиф этилаётган қонун лойиҳасида бир экспорт шартномаси доирасида жами маҳсулотнинг 5 фоизидан ошмаган дебитор қарздорлик учун тадбиркорлик субъектига нисбатан жарима қўлламаслик назарда тутилмоқда.

Депутатларнинг фикрича, ушбу ҳужжатдан ўрин олган янги нормалар тадбиркорларнинг экспорт фаолиятини қўшимча қўллаб-қувватлаш ва маҳаллий маҳсулотларнинг хорижий бозорларда рақобатбардошлигини ошишига хизмат қилади.

Эътиборлиси, экспорт шартномаси доирасида экспортга юкланган маҳсулотлар қийматининг 5 фоизигача бўлган қисмига қўлланилиши керак бўлган жарима суммалари корхоналар ихтиёрида қолади.

Қизғин муҳокамалардан сўнг, қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қабул қилинди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер