Янги мавсумда «Эл Классико»лар қачон ўтказилиши аниқ бўлди
«Ла Лига» 2024/25 йилги мавсуми учун қуръа ташланди. Испания чемпионати 2024 йил 18 августда бошланади ва 2025 йил 25 майда якунига етади.
Мавсумнинг энг марказий учрашувлари саналари ҳам маълум. «Эл Классико»ларнинг биринчиси «Сантьяго Бернабеу»да 27 октябрда ўтказилади. Ушбу баҳс лиганинг 11-туридан ўрин олган.
Жавоб учрашуви эса Каталонияда мавсум тугашига 3 тур қолганда (35-тур) 2025 йилнинг 11 май куни ўтказилади.
Шунингдек, «Атлетико Мадрид»га қарши «Реал» шу йилнинг 29 сентябрь ва 2025 йилнинг 9 февралида майдонга тушса, каталонияликлар жорий йилнинг 22 декабрь ва 2025 йилнинг 16 мартида ўзаро куч синашишади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг