Янги лаборатория жиҳозлари топширилди

10:56 30 Март 2022 Жамият
919 0

Давлат экология қўмитаси томонидан атроф табиий муҳит ҳолатини, табиий ресурслардан фойдаланилиш жараёнларини кузатиш ва баҳолаш, унинг ифлосланиш даражасини прогноз қилиш ва юзага келиши мумкин бўлган салбий ҳолатларни ўз вақтида бартараф этиш мақсадида доимий ишлар амалга ошириб келинмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори ижросидан келиб чиқиб, қўмита тизимидаги Атроф-муҳит ифлосланиши мониторинги бўлимлари (таҳлилий лаборатория)ларнинг моддий-техника базасини янада мустаҳкамлашга алоҳида эътибор берилмоқда.

Давлат экология қўмитаси хабарига кўра, куни кеча таҳлилий лабораторияларга 13 турдаги 104 дона лаборатория ўлчов ва назорат асбоб-ускуналари топширилди. Ушбу жиҳозлар ҳудудий лабораторияларнинг фаолияти самардорлигини янада оширишга хизмат қилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер