Янги китоб тақдимоти
Кейинги йилларда Президентимиз томонидан амалга оширилган беқиёс ислоҳотлар натижасида мамлакатимизда ҳайратланарли ўзгаришлар юз берди. Иқтисодиёт сезиларли даражада ўсди. Улкан бунёдкорликлар шаҳару қишлоқларимиз кўркига кўрк қўшди. Энг муҳими, инсон қадр топди.
Олий Мажлис Сенати аъзоси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Абдусаид Кўчимовнинг «Юксалиш симфонияси» номли китобида ана шу тарихий янгиланишлар ўзига хос тарзда ёритилган.
Гулистон шаҳридаги «Ёшлар маркази»да ўтказилган мазкур китоб тақдимотида бу алоҳида таъкидланди.

Тадбирда сўзга чиққанлар асарнинг маънавий-маърифий аҳамияти ҳақида фикр юритар экан, у Президентимиз томонидан илгари сурилган Янги Ўзбекистон ғояси асосида олиб борилаётган ишларнинг бадиий-публицистик ифодаси бўлганини эътироф этди.
Китобда Ватанимизнинг барча ҳудудлари қамраб олингани, хусусан, Сирдарёда сўнгги йилларда рўй берган янгиланишлар, бунёдкорликлар, аҳоли турмуш сифати юксалаётгани қаламга олингани қайд қилинди.
Аҳмадали ШEРНАЗАРОВ
(«Халқ сўзи»).
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Умумий мукофот жамғармаси 700 минг евро бўлган шахмат турнири якунланди
- Ўзбекистонда стейблкоинлардан тўлов воситаси сифатида фойдаланиш мумкин бўлади
- Шавкат Мирзиёев маданият ва туризм соҳасида амалга оширилаётган ишлар ва янги лойиҳалар тақдимоти билан танишди
- Президент уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси ходимларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- Эрон мамлакат раҳбариятининг ўлдирилиши учун АҚШ ва Исроилни жавобгарликка тортмоқчи
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг