Янги халқаро транспорт ва транзит йўлагини барпо этиш бўйича муҳим ҳамкорлик
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ташаббуси билан Қозоғистон – Туркманистон – Эрон – Туркия Республикаларининг транспорт вазирлиги ҳамда темир йўл соҳаси вакиллари ўртасида видеоконференсалоқа шаклида учрашув ўтказилди.
Учрашувда “Хитой – Қозоғистон – Ўзбекистон – Туркманистон – Эрон – Туркия – Европа” халқаро транспорт йўлагини ташкил этиш тўғрисидаги битимни имзолаш билан боғлиқ жараёнларни жадаллаштиришга қаратилган муҳим масалалар муҳокама этилди.
Томонлар “Хитой – Қозоғистон – Ўзбекистон – Туркманистон – Эрон – Туркия – Европа” халқаро транспорт коридорини ривожлантириш барча учун бирдек манфаатли эканлигини, ушбу йўлак транзит ташувлари ва мамлакатлар ўртасидаги савдо алоқаларини ривожлантириш учун янги имкониятлар очишга хизмат қилишини таъкидлади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг