Янги йил арафасида Тошкент-Термиз йўналишида қўшимча поездлар қатнови йўлга қўйилди
Байрам олди ва байрам кунлари йўловчиларга транспорт хизматларини кўрсатишни янада ошириш ва уларга кўпроқ қулайлик яратиш мақсадида «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ томонидан Тошкент-Термиз-Тошкент йўналишида 280/279-сонли йўловчи поездлари қатнови йўлга қўйилди. Бу ҳақда “Oʼztemiryoʼlyoʼlovchi” АЖ хабар берди.
Қайд этилишича, мазкур поездлар жорий йил 15,25,27,29 декабрь кунлари Тошкент-Термиз, шунингдек, 16,26,28 ва 30 декабрь кунлари Термиз-Тошкент йўналишида 4 мартадан қатновини амалга ошириб, йўловчиларни ўз манзилларига етказиб қўяди.
Чипталарни электрон тарзда ҳам харид қилиш мумкин.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг