Янги ҳукумат сари — Германияда парламент сайловлари бўлиб ўтди
26 сентябрь куни Германияда парламент сайловлари бўлиб ўтди.
Ғарб ОАВ кузатишларига кўра, асосий кураш Христиан-демократлар иттифоқи/Христиан-социаллар иттифоқи блоки ва Социал-демократик партия ўртасида кечган.
Меркелнинг вориси бўлиши айтилаётган Армин Лашет рафиқаси Сюзанна билан бирга Аахен шаҳрида овоз берди.
«Бу ҳаяжонли кун, чунки бу ҳар бир овозни ҳисобга оладиган шиддатли пойга», деди Христиан-демократлар иттифоқи/Христиан-социаллар иттифоқи блокидан Германия федерал канцлери лавозимига номзод Армин Лашет.
Лашетнинг асосий рақиби — Олаф Шольц. У ҳам рафиқаси Бритта Эрнст билан сайлов участкасига борган. Улар Потсдам шаҳрида овоз берган. Шольцнинг партияси аллақачон ғалаба ҳақида гапирмоқда, аммо бу ҳозирча шунчаки башорат.
«Бугун яхши кун... Умид қиламанки, имкон қадар кўпроқ фуқаролар овоз беришга боришади», деди Германия социал-демократик партиясидан Германия федерал канцлери лавозимига номзод Шольц.
«Яшиллар»дан канцлерликка номзод Аннелена Бербок овоз беришдан кейин журналистларга унинг партияси сўров натижаларига қараганда кўпроқ овоз олишини айтди.
Бундестаг — Европадаги энг йирик парламент, ҳозирда унда 700 нафардан ортиқ депутат бор.
Сўнгги маълумотларга кўра, сайловда Германия социал-демократик партияси номзоди етакчилик қилмоқда.

Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг