Янги боғча фойдаланишга топширилди

20:07 01 Июль 2024 Жамият
269 0

Жаҳонгир БОЙМУРОДОВ/«Халқ сўзи». Ғузор туманидаги Халқобод маҳалласида тадбиркор томонидан 25 ўринли оилавий мактабгача таълим муассасаси фойдаланишга топширилди.

Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда туман ҳокимлиги масъуллари, ота-оналар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

— Бугун ота-оналарда фарзандининг яхши таълим олиши, тил ўрганишига эътибор кучайиб бормоқда, — дейди тадбиркор Элбек Хайруллаев. — Ҳозир фаолиятга малакали мутахассисларни жалб этдик. Боғчага чиқмоқчи бўлган болалар сони ортиб бормоқда. Албатта, ота-оналар ишончини оқлашга ҳаракат қиламиз.

Таъкидлаш жоиз, айни пайтда туманда 33 та давлат ҳамда 5 та давлат хусусий шерикчилиги асосидаги мактабгача таълим муассасаси фаолият юритмоқда. Оилавий боғчалар сони 212 тага етди. Ушбу боғчаларга тумандаги 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган жами 20290 нафар боланинг 13880 нафари (68,4 фоизи) қамраб олинган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер