Яна бир муаззам кўприк қурилиши бошланди
Фото: https://t.me/toshvilpressa
Тошкент вилояти, хусусан, Чирчиқ шаҳрида транспорт инфратузилмасини такомиллаштириш борасида кўплаб ҳаётбахш лойиҳалар рўёбга чиқариляпти.
Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабарига кўра, Чирчиқ шаҳрида яна бир тарихий қурилиш бошланди. Чирчиқ шаҳри аҳолиси ва меҳмонларининг узоғини яқин қилиш, ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан янада равнақ топишига хизмат қилувчи кенг ва замонавий кўприк бунёд этишга киришилди.

Мазкур ноёб лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ва Тошкент вилояти ҳокимлиги томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, у Чирчиқ шаҳрига олиб кирувчи 4Р12 магистрал йўли орқали Чирчиқ дарёси устидан ўтувчи муҳташам кўприк иншоотини ўз ичига олади.
Лойиҳа ўзининг қулай йўл ўтказгич ечимига эга. Унда тўхташ ҳудудлари, суғориш ва ирригация тизимлари, ташқи ёритиш қурилмалари эътиборга олиниб, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларига ҳам катта аҳамият берилган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг