Яна бир давлатда коронавируснинг «Омикрон» штамми билан зарарланиш қайд этилди
Фото: РИА Новости
Россияга Жанубий Африка Республикаси (ЖАР)дан келган ўн нафар йўловчида коронавирус аниқланган. Ҳозирда мутахассислар улар қайси штаммлар билан зарарланганига ойдинлик киритишмоқда.
Дастлабки тасдиқланган маълумотларга кўра, инфекция билан зарарланганларнинг икки нафари «COVID-19»нинг «Омикрон» штаммини юқтирган.
Роспотребнадзор хабарига кўра, ЖАРдан келганларда коронавируснинг янги штамми аниқланган. Улар айни пайтда изоляцияда сақланмоқда.
«ЖАР ва унга қўшни давлатлардан Россияга қайтган барча фуқаролардан келиш вақтида коронавирусга тест олинади ва махсус тайёрланган кузатув жойларига жойлаштирилади», дейилади Роспотребнадзор хабарида.
Олдинроқ Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти «Омикрон» штамми билан зарарланиш дунёнинг 38 давлатида қайд этилганини маълум қилинган эди.
Бунгача «Омикрон» штаммининг асосий белгилари маълум қилинганди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг