Яхши хабар: Дунёда сўнгги уч ҳафтадан буён коронавирус юқтирганлар сони камаймоқда — ЖССТ

17:02 02 Февраль 2021 Дунё
994 0

Дунёда коронавирус инфекциясининг янги юқтириш ҳолатлари кетма-кет учинчи ҳафтададирки камайиб бормоқда.

Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари Тедрос Гебрейесус маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, «ушбу қувончли янгилик» коронавирусни «ҳозирги кунда пайдо бўлган янги штаммларини ҳам назорат қилиш мумкинлигини» кўрсатмоқда.

«Ушбу ҳолат коронавирусга қарши чораларни кўришни давом эттириш орқали инфекция тарқалишининг олдини олиш мумкинлигини кўрсатмоқда», дейди Гебрейесус.

ЖССТ маълумотларига кўра, 28 январь куни дунёда ушбу инфекцияни юқтирганлар сони 100 миллионлик «довон»дан ўтиб кетган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер