Ядро ирғитиш бўйича 32 йиллик жаҳон рекорди янгиланди
АҚШлик енгил атлетикачи Райан Краузер ёпиқ иншоотларда ядро улоқтириш бўйича жаҳон рекордини ўрнатди, деб хабар бермоқда “World Athletics”.
28 ёшли спортчи ички мусобақаларда ядрони 22,82 м масофага улоқтириб, жаҳон рекордини ўрнатди. Шундай қилиб, Краузер ватандоши Рэнди Барнснинг 1989 йилда ўрнатган рекордини янгилади. Краузер ядрони Барнсдан 16 см узоққа улоқтирди.
Маълумот ўрнига, Райан Краузер Рио-де-Жанейрода бўлиб ўтган 2016 йилги Олимпиада чемпиони, 2019 йилда Доҳада бўлиб ўтган жаҳон чемпионатининг кумуш медали совриндори ҳисобланади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг