Владимир Норов Жазоир элчиси Носир Бушеритни қабул қилди

00:57 11 Сентябр 2022 Сиёсат
1133 0

Фото: Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Владимир Норов мамлакатимизда дипломатик миссиясини якунлаётган Жазоир Халқ Демократик Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Носир Бушеритни қабул қилди.

В.Норов Элчининг Ўзбекистон-Жазоир муносабатларини мустаҳкамлашга салмоқли ҳисса қўшганини қайд этди.

Н.Бушерит Ўзбекистондаги дипломатик фаолияти мобайнида республикада кенг кўламли ислоҳотлар ва мамлакатнинг жадал тараққиётига гувоҳ бўлганини эътироф этди.

Томонлар Ўзбекистон-Жазоир ҳамкорлигининг долзарб масалалари, илгари эришилган келишувлар ижроси ва турли даражадаги бўлажак учрашувлар жадвалини кўриб чиқдилар.

Икки мамлакатнинг халқаро институтлар доирасидаги саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштиришни давом эттиришга тайёрлиги таъкидланди.

Н.Бушерит Ўзбекистон томонига дипломатик фаолиятини амалга оширишда ҳар томонлама қўллаб-қувватлагани ва қулай шарт-шароитлар яратгани учун самимий миннатдорчилик билдирди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер