Владимир Норов Туркия Республикаси ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушоғлу билан телефон орқали мулоқот қилди

08:25 05 Июль 2022 Сиёсат
630 0

Фото: Иллюстратив фото

2022 йил 4 июль куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири в.б. Владимир Норовнинг Туркия Республикаси ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушоғлу билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.

Суҳбат аввалида М.Чавушўғли Ўзбекистон томонидан Қорақалпоғистон Республикасида тинчлик, хавфсизлик ва жамоат осойишталигини таъминлаш, ушбу ҳудуднинг барқарор ривожланишини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида амалга оширилган қатъий чора-тадбирларни Туркия қатъий қўллаб-қувватлашини билдирди.

Ўзбекистон ва Туркия ўртасида олий даражадаги учрашувларда эришилган келишувларни ўз вақтида ва тўлақонли амалга ошириш муҳимлиги қайд этилди.

Икки ва кўп томонлама шаклдаги режалаштирилган тадбирларининг ташкилий ва мазмуний жиҳатлари кўриб чиқилди. Шу жумладан, Тошкент шаҳрида ўтказилиши кутилаётган ташқи сиёсат, иқтисодиёт ва транспорт масалалари учун масъул идоралар раҳбарлари даражасидаги «Ўзбекистон – Озарбайжон – Туркия» уч томонлама учрашувига тайёргарлик жараёни муҳокама қилинди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер