Владимир Норов: Афғонистон яқин келажакда минтақавий хавфсизликнинг муҳим омили бўлади

09:27 26 Июль 2022 Сиёсат
1281 0

Фото: Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати

Жорий йилнинг 26 июль куни пойтахтимиздаги «Tashkent City» халқаро ишбилармонлик марказининг Конгресс холида «Афғонистон: хавфсизлик ва иқтисодий ривожланиш» мавзусидаги Афғонистон бўйича халқаро конференция ўз ишини бошлади.

Форумни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Владимир Норов кириш нутқи билан очди.

Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўз маърузасида Ўзбекистон Афғонистоннинг тинч, мустақил ва фаровон давлат сифатида ривожланишидан манфаатдор эканлигини таъкидлади.

«Афғонистон замини энди минтақа мамлакатлари ва бутун халқаро ҳамжамият учун хавф туғдирмаслиги керак, деди Владимир Норов. Биз, шунингдек, Афғонистон яқин келажакда минтақавий хавфсизликнинг муҳим омили бўлиши, минтақа мамлакатлари, биринчи навбатда, қўшни давлатларнинг миллий манфаатларига бевосита дахлдор бўлиб қолиши ҳақидаги аниқ позицияга амал қиламиз».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер