Vision invest қўшма лойиҳалар рўйхатини кенгайтиради ва Тошкентда минтақавий ваколатхонасини очади

12:50 10 Ноябрь 2023 Жамият
287 0

Жорий йилнинг 9 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов Vision invest компанияси президенти ва бош ижрочи директори Омар Н. Ол-Миданий билан музокаралар ўтказди.

Саудия Арабистони томони Ўзбекистонда сўнгги йилларда амалга оширилган ўзгаришларни юқори баҳолади ва қўшма лойиҳаларни амалга оширишни самарали бошқариш учун 10 ноябрь куни Тошкентда минтақавий ваколатхона очиш режалаштирилганини маълум қилди.

Учрашувда, шунингдек, энергетика, инфратузилмани ривожлантириш ва телекоммуникация технологиялари, сув ресурсларидан фойдаланиш соҳаларида янги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича келишувларга эришилди.

Музокаралар якунида фаол ҳамкорлик қилишга ва эришилган келишувларни муваффақиятли амалга ошириш доирасида кенг кўламли чораларини кўришга ўзаро тайёрлик билдирилди.

Vision invest компанияси 2002 йилда ташкил этилган. Компания бошқарувидаги активларининг қиймати 96 миллиард долларни ташкил этади. Vision invest ACWA Power компанияси акциядори саналади ва Саудия Арабистони, БАА ва Уммондаги ДХШ асосидаги лойиҳаларида етакчи ўринни эгаллайди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер