Винисиус Жуниор йўқ, байрам ҳам йўқ

12:26 05 Апрель 2026 Спорт
373 0

Кеча, 4 апрель куни Испания Ла Лигасининг 30-туридан ўрин олган баҳслари давом эттирилди. Кун доирасидан ўрин олган баҳсда “Реал Мадрид” клуби сафарда “Мальорка” меҳмони бўлди.

Учрашув 2:1 ҳисобида мезбонларнинг ғалабаси билан якунланди. Ўйинда ҳисоб 41-дақиқада мезбонлар футболчиси Ману Морианес томонидан очилди. Биринчи бўлим 1:0 ҳисобида якунланди.

Иккинчи бўлимнинг 88-дақиқасида Эдер Милитао ҳисобни тенглаштирди. Шундан сўнг, кўпчилик ўйин дуранг билан тугашини кутиб турганди. Аммо, 90+1 дақиқада Ведат Мурики ҳисобни 2:1 кўринишига келтирди.

Шу тариқа Ведерико Вальверде ва Винисиус Жуниорсиз ўйнаган “Реал Мадрид” муҳим ўйинда мағлуб бўлди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер