Вьетнамда коронавируснинг янги штамми аниқланди. Унинг жуда юқумли экани айтилмоқда

19:53 30 Май 2021 Жамият
1122 0

Вьетнамда коронавируснинг янги штамми аниқланган. Бу ҳақда “VnExpress” хабар бермоқда.

Вьетнам Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбари Нгуен Тхань Лонгнинг сўзларига кўра, бир нечта беморларда аниқланган инфекция генетик текширувлардан ўтказилган коронавируснинг иккита кенг тарқалган штамми мавжудлигини маълум бўлган.

Ушбу штамм инглиз ва ҳинд мутацияларининг хусусиятларига эга. Унинг юқумлилик даражаси юқори ва, айниқса, осонликча ҳаводан юқади.

Таъкидланишича, янги штамм мамлакатда "COVID-19" инфекциясининг янги ҳолатлари сонининг тез ўсишига сабаб бўлиши мумкин.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер