Вазирлик, идоралар, ҳокимликларнинг кадрлар билан ишлаш бўлинмалари масъуллари билан мулоқот ташкил этилди

15:34 05 Декабрь 2023 Жамият
686 0

Бугун Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Отабек Хасанов вазирлик ва идоралар, ҳокимликларнинг кадрлар билан ишлаш бўлинмалари раҳбарлари билан мулоқот қилди. Онлайн тартибда ташкил этилган учрашувда соҳага оид бир нечта масалалар танқидий-таҳлилий кўрилди.

Мулоқот аввалида давлат бошқарувини сифат жиҳатдан янада яхшилаш, давлат хизмати самарадорлигини ошириш мақсадида амалга ошираётган ишлар, ўзгаришлар “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида»ги қонун ижросини таъминлаш, негизида халқимизга сифатли хизмат кўрсатиш масаласи борлиги таъкидланди.

Шундан сўнг, соҳага оид қатор масалалар юзасидан мавжуд ҳолат таҳлил қилинди:

hrm.argos.uz электрон платформасида ходимларнинг маълумотларини тўлиқ киритиш, қисқа муддатда мавжуд камчиликларни бартараф этиш;

Белгиланган кўрсаткичлар асосида вазирлик ва идораларнинг инсон ресурсларини бошқариш бўйича фаолиятини баҳолаш рейтингини шакллантириш;

Давлатимиз раҳбари кўрсатмаси асосида жорий йилнинг 7 сентябрдан бошланадиган янги таҳрирдаги Ўзбекистон Конституцияси бўйича ўқувларни сифатли ташкил этиш, мазмун-моҳиятини давлат хизматчиларига етказиш;

Вазирлик ва идораларда давлат фуқаролик хизматчиларининг сифат таркибини ўрганиш;

Вазирлик, идора ва ҳокимликлардаги талабгор йўналишлар учун “Эл-юрт умиди” жамғармаси билан ҳамкорликда мақсадли квота белгилаш.

Ҳар бир йўналишдаги мавжуд ҳолат мисоллар ёрдамида танқидий-таҳлил қилинди. Соҳани ривожлантиришда, давлат хизмати жозибадорлигини оширишда кадрлар билан ишлаш бўлинмалари вакилларининг ўрни алоҳида эканлиги яна бир бор таъкидланди.

Қисқа муддат ичида юқорида кўрсатилган масалалар ижросини сифатли таъминлаш бўйича кўрсатма берилди. Шунингдек, самарадорлиги юқори “кадровик”лар рағбатлантирилиб борилиши билдирилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер