Ватиканда ҳам коронавирус аниқланди

22:53 06 Март 2020 Дунё
1616 0

Фото: www.google.com

Дунёнинг энг кичик давлати – Ватиканда коронавирус билан боғлиқ илк ҳолат қайд этилди.

Ватикан матбуот котиби Маттео Бруни, вирус кеча, 5 март куни аниқланганини маълум қилди. Унинг айтишича, бу ҳолат бўйича Ватикан Италия соғлиқни сақлаш органларига хабар берган.

Ватикан давлати Италия Республикаси билан ўралган. Италия эса дунёдаги коронавирус ўчоқларидан бири ҳисобланади. Ушбу давлатда ҳозирча 3 858 нафар одам вирусга чалинган. Уларнинг 148 нафари вафот этган.

Сўнгги маълумотларга кўра, жаҳонда коронавирусга чалинганлар сони 100 минг нафардан ошди. Ушбу касалликдан 3388 киши вафот этди. 54 994 бемор шифо топган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер