Ватан равнақига бел боғлаган ёшлар
Фото: "Халқ сўзи"
Қарши шаҳридаги Маънавият масканида ўтказилган “Ватан тараққиётига менинг ҳиссам” танловининг вилоят босқичида ташаббускор ва фидойи, туман, шаҳар босқичларида ғолибликни қўлга киритган 15 дан 30 ёшгача бўлган 45 нафар йигит-қиз ўзаро баҳс олиб борди.
Президентимизнинг 2021 йил 26 мартдаги “Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ёшлар ишлари агентлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Маданият вазирлиги, Бадиий академия, Ёзувчилар уюшмаси ҳамкорлигида ўтказилаётган мазкур танловда иштирокчилар тасвирий ва амалий санъат, адабиёт ва публицистика ҳамда миллий мақом ва миллий эстрада бўйича иқтидор ва маҳоратини синовдан ўтказди.
Тасвирий ва амалий санъат йўналишида Косон туманидаги 20-мактаб ўқитувчиси Холиса Абдуллаева, адабиёт ва публицистика йўналишида ҳам Косон туманидан 85-мактабнинг ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчиси Жобир Исматуллаев, миллий мақом ва миллий эстрада бўйича Шаҳрисабз туманидаги 47-мактабнинг 11-синф ўқувчиси Жасмина Шералиева танловнинг республика босқичига йўлланма олди.
Танлов доирасида, шунингдек, “Беш ташаббус ўғлони” ва “Беш ташаббус маликаси” номинациялари соҳиблари ҳам аниқланди.
Фахриддин Бозоров, “Халқ сўзи”.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг