Ватан номини шарафлаш — энг улуғ мақсад

18:51 03 Июль 2023 Жамият
634 0

Фото: “Халқ сўзи”

Бу дунёда ҳар бир инсон учун Ватан номини шарафлаш энг улуғ мақсад ҳисобланади. Айниқса, бугунги ёшларнинг қайси бири илмда, қай бири ижодда, турли йўналишларда қитъа ва дунё миқёсида ана шундай юксак марраларга интилаётганлиги эътирофга лойиқ. Спортчилар учун эса бу энг олий мақсаддир.

Шу маънода мен ҳам ана шундай шарафли вазифани адо этишга муяссар бўлган ёшлар сафида эканлигимдан бахтиёрман. Албатта, сув спорти бўйича шу кунгача халқаро мусобақаларда қанча юқори натижаларга эришган бўлсам, уларнинг барига мамлакатимизда спортни ривожлантиришга бўлган юксак эътибор муҳим омил бўлди. Бунга ўзим ишлаётган Сирдарё вилояти Сув спорти турларига ихтисослаштирилган спорт мактабида яратилган шароитларни мисол келтиришим мумкин.

Муассасада менинг мураббийлигимда спортнинг академик эшкак эшиш тури бўйича кўплаб умидли ёшлар шуғулланмоқда. Хусусан, Муҳаммадқодир Келдибеков, Шерзодбек Собиржонов Камолжон Бойзоқов, Шоҳжаҳон Ахунжанов каби ёшлар ҳозирда мамлакат чемпионатларида бир неча бор ғолиб бўлдилар. Ишонаманки, улар келгусида юртимиз шарафини жаҳон миқёсида ҳам муносиб ҳимоя қиладилар.

Зеро, Ватанга сидқидилдан хизмат қилганни, унинг номини шарафлаганни Ватан ҳам шарафлайди. Буни 30 июнь – Ёшлар кунида камтарона меҳнатимга берилган юксак баҳо – “Мард ўғлон” давлат мукофотини кўксимга таққанимда яна бир бор дилдан ҳис этдим. Бундай эътироф ва эътибор мени янада катта ғалабалар сари илҳомлантиради.

Анатолий КРАСНОВ,

Сирдарё вилояти Сув спорти турларига ихтисослаштирилган

болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг академик эшкак

эшиш бўйича мураббийи.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер