Вақт бой бераётган ёшлар
Фото: Иллюстратив cурат
Бугун ҳаётимизни телефон ва интернетсиз тасаввур қилиб бўлмайди.бўлмайди.Телефондан аввал алоқа воситаси сифатида фойдаланилган бўлса, ҳозир деярли «қўл компьютер»га айланиб улгурган. Унда гар қандай ишни қилса бўлади. Бироқ телефонларнинг русуми кўпайиб такомиллашгани сари янгиликка ўч ёшларнинг эътиборини кўпроқ жалб қилмоқда. Натижада, кенг имкониятга эга бўлаётган телефонлардан айрим ёшларимиз эса нотўғри мақсадда фойдаланаётир. Уларнинг ҳаётига телефонлар бутунлай кириб улгурган. Кейинги пайтларда телефон ўйинлари билан кун қандай ўтганини билмаётган ёшлар орамизда кўпайиб бормоқда. Ҳатто телефонда пул ишлаш ўйинларига берилиб қанча пулини ютқазиб қўяётган ёшлар ҳам бор.
Бола тарбияси деҳқоннинг далага уруғ сочиши ва ҳосилни кутишига ўхшайди. Уйимизда катта бўлаётган болаларнинг эртага ҳаётга қандай тайёр бўлиши бугунги тарбиямизга боғлиқ. Бу исбот талаб қилмайдиган ҳақиқатдир. Телефон ўйинларига тафаккурини, қалбини, диққатини бериб, қанча пул ютқазиб қўйганини билмай қоладиган бола жамиятга нима наф келтириши мумкин? Шуни ҳам бир ўйлаб кўрайлик. Ҳамма нарсанинг меъёри бор ва бўлиши керак. Майли, ўзларининг тафаккурига озиқ бўлувчи ўйинларини ўйнасин, ахборот-технологияларидан узоқ кетмасин, ақлини ҳам тўлдирсин, фақат чегараси билан. Ахир олдинда ўқишимиз керак бўлган китоблар ҳам кўп.
Севинч Мамаюсупова, ЎзДЖТУ талабаси.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг