V Ислом бирдамлиги ўйинларида кикбоксинг бўйича жами 30 та давлат иштирок этди
Фото: Архив сурат
АОКАда Ўзбекистон Кикбоксинг Ассоциацияси раҳбарияти ва спортчилар иштирокида жорий йил 9-18 август кунлари Коня (Туркия) шаҳрида бўлиб ўтган Ислом бирдамлиги ўйинларида Кикбоксинг бўйича Ўзбекистон терма жамоа аъзоларининг қўлга киритган натижалари юзасидан матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Ислом бирдамлиги ўйинларида кикбоксинг мусобақалари Фулл-контакт ва Лоу-кик йўналишларида ўтказилди.
Кикбоксинг бўйича жами 35 нафар делегат аъзоси, шундан 29 нафар спортчи иштирок этишиб, 2 та олтин, 7 та кумуш ва 12 та бронза медални қўлга киритишди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг