“Uzbekistan GTL” жаҳон энергетика саноатининг нуфузли мукофотига номзодлар қаторидан жой олди

11:48 13 Октябр 2022 Жамият
446 0

Фото: Халқ сўзи

“Uzbekistan GTL” заводи жаҳон энергетика саноатининг энг нуфузли мукофоти - «2022 Platts Global Energy Awards” учун АҚШнинг “S&P Global” ҳайъати томонидан «Углеводородларни қайта ишлаш соҳаси ва кимё соҳасидаги улкан ютуқлари учун» номинациясида номзод сифатида танланди.

Аҳамиятлиси, “Uzbekistan GTL” заводи билан бирга Хитойнинг “China Gas Holdings”, Люксембургнинг “Clariter”, Ҳиндистоннинг “Hindustan Petrolium Corporation” va “Indian Oil Corporation”, АҚШдаги “Kiewit”, “United Energy Trading”, “Valero Energy Corporation” каби дунёга машҳур корхоналар ҳам номзодлар қаторидан ўрин олган.

— Дунёда нефть-газ ва энергетика соҳасидаги энг нуфузли мукофотнинг финал босқичида иштирок этиш биз учун жуда фахрлидир, — дейди “Uzbekistan GTL” заводи бош директори Фахритдин Абдурасулов. — Заводимиз жамoаси мазкур номинация ғолиби сифатида эътироф этилишимизни интиқлик билан кутишмоқда. Албатта, бу жамоамизнинг ҳар бир аъзога ифтихор бағишлайди. Қолаверса, бундай нуфузли мукофотни қўлга киритиш заводимизнинг қисқа муддатдаги фаолияти учун тарихий бир воқеа бўлади.

Мукофот ғолиблари “S&P Global” томонидан жорий йилнинг 8 декабрь куни АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида ўтказиладиган тақдирлаш маросимида эълон қилинади.

Фахриддин Бозоров, «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер